Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ироқда 12 йил деганда қор ёғди (видео)

Ироқда 12 йил деганда қор ёғди (видео)

Фото: «Korrespondent»

Ироқда 12 йилдан бери биринчи қор ёғди. Хусусан, пойтахт Бағдод ва Мўсул шаҳри қор билан қопланган, ҳатто Дажла дарёсининг айрим жойлари музлаган. Ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича +3 даражагача пасайган.

Айтиш керакки, қорли қиш бу ўлка учун камёб ҳодиса саналади. Шунинг учун ҳам маҳаллий аҳоли, айниқса, болалар, табиат «сюрпризи»ни қувонч билан кутиб олишди. Бунга мамлакат шарқидаги Сулаймония шаҳрида олинган қуйидаги видео орқали ҳам шоҳид бўлишингиз мумкин. Унда маҳаллий телеканаллардан бирининг об-ҳаво кўрсатуви бошловчиси қорбўрон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг