Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интернат-мактаб тарбияланувчиси калтаклангани ҳолати юзасадан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура

Интернат-мактаб тарбияланувчиси калтаклангани ҳолати юзасадан жиноят иши қўзғатилди - Бош прокуратура

Видеодан скриншот. 

Кеча ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган 103-сонли ёрдамчи интернат-мактаби тарбияланувчиси калтакланганлиги ҳақида видео-лавҳа тарқалганди. Кўп ўтмай  Бош прокуратура матбуот хизмати лавҳада тасвирланган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари бошланганлиги юзасидан баёнот берганидан ҳам хабардорсиз.

Бугун маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов  воқелик юзасидан қўшимча ахборот берди. Унга кўра, интернат-мактабнинг вояга етмаган тарбияланувчиси (қиз) танасида «ўнг елка соҳаси ва ўнг кўкрак соҳаси, ўнг кўкрак соҳаси остки қисмлари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ҳамда кўкариши» каби тан жароҳатлари борлиги аниқланиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ва тегишли даво чоралари тавсия қилинган.

Шу билан бирга вояга етмаган қизнинг танасидаги жароҳатларининг келиб чиқиш механизми ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг