Инсоният учун асосий 4 таҳдид: қай бири даҳшатли?
Касалликлар тарқалиши, иқлим ўзгариши, ядровий уруш, астероид қулаши... Британиялик олимлар инсоният келажаги учун асосий тўрт таҳдидни санаб ўтишди.
Улар томонидан How Will The World End порталида эълон қилинган маълумотларга кўра, асосий тўртта хавф: эпидемия, ядровий уруш, табиий офатлар ва Ерга астероид қулашида кузатилади.
Эпидемиялар орасида инсоният учун энг хавфли бу — сил касаллиги, деб топилди. Бу хасталикнинг ҳозирги темпдаги тарқалиш даражаси сақланиб қолса, у 4812 йил ичида дунё аҳолисини йўқ қилиши мумкин.
Мутахассислар ядровий уруш эҳтимоли инсоният учун яна бир жиддий хавф эканини маълум қилишди. Ядро қуролларига эга мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга совуқлик тушиши олимлар хавотирини оширган. Таҳлилларга кўра, ҳозирда инсониятни бутунлай йўқ қилиб юборишга қодир қуроллар заминимизда тўпланиб бўлган.
Табиий офатлар. Асосий таҳдид — глобал иссиқлик. Ҳозирги вақтда унинг даражаси сақланиб турса (10 йилда 0,2 градус) 2 136 йилдан кейин глобал ҳарорат 44 градусга кўтарилади. Бу ҳолда океан сувлари бутун қуруқликни эгаллайди.
Ер ва астериод билан тўқнашув юз бериш эҳтимоли кам, бироқ NASA келгуси 100 йилда Ер ёнига яқинлаши мумкин бўлган жисмларни кузатиб бормоқда. Хавфли астероидлардан бири – Florence – унинг диаметри 3,9 километргача етади. Унинг зарбаси заминдаги 1,2 миллиард кишини йўқ қилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter