Машина салонида қисилиб қолган инсон ҳаёти сақлаб қолинди
Бугун, 29 декабрь куни соат 10:29да «Фарғона-Андижон» автомобиль йўналишида ҳаракатланган «SHAKMAN» ва «SHAKMAN» юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи юк машина салони ичида қисилиб қолган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари, ЙПХ, тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган.
Қутқарувчилар махсус гидравлик асбоб-анжомлар ёрдамида қисилиб қолган ҳайдовчини соғ-омон юк машина ичидан чиқариб олишган ва биринччи тиббий ҳамда психологик кўмак кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган.
Ходимларнинг тезкорлик билан амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида инсон ҳаёти сақлаб қолинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter