Индонезияда бортида 200 киши бўлган кема ёниб кетди (видео)
Ёнғин шанба куни Индонезия қирғоқлари яқинида бортида қарийб 200 киши бўлган паромда юз берган, дея хабар берди Синьхуа агентлиги.
Маҳаллий табиий офатларни бартараф этиш бўлими ходимининг сўзларига кўра, паромда бўлганларнинг барчаси қутқарилган, уларнинг ҳеч қайсиси жароҳатланмаган. Бироқ воқеа пайтида кемада ваҳима келиб чиққан.
«Кема бортида бўлган барча одамлар қутқарилиб, энг яқин оролга етказилган», — дея агентлик Табиий офатларга ёрдам бериш дирекцияси фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Aҳмад Сангаджининг сўзларини келтиради.
Воқеа жойига қутқарувчилар ва кўнгиллилар етиб келишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter