Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда иккита уй ёнди

Бўстонлиқда иккита уй ёнди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида иккита уй ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 26 сентябрь куни соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Чинор» МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 2 та уйнинг тахминан 150 м2 майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган. Оловни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг