Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иккита «Кобальт»га яширилган дорилар ушлаб қолинди

Иккита «Кобальт»га яширилган дорилар ушлаб қолинди

Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашинани тўхтатиб белгиланган тартибда кўздан кечиришди.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган 11 турдаги 5997 қути тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Т.Б.га тегишли яна бир «Кобальт» автомашинаси Янгиқўрғон тумани Қизилёзи МФЙ ҳудудида белгиланган тартибда кўздан кечирилганида автомашина салонидан хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 18 турдаги 4922 қути дорилар борлиги аниқланди.

Мазкур тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Б.га тегишли бўлган жами 516 миллион сўмлик тиббиёт дори воситалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг