Икки ёшли қизча илондан ўч олди
Туркиянинг Бингел шаҳрида ғайриоддий ҳодиса юз берди: икки ёшли қизчага ҳужум қилган илоннинг ўзи ўлим топди.
Воқеа юз берган пайтда қизча ҳовлида ўйнаётган бўлган. Унинг жон ҳолатда қичқирганини эшитиб қўшнилар югуриб келишади, қарашса, қизча ярим метрли илонни маҳкам тишлаб олган...
Кейин маълум бўлишича, илон қизчанинг пастки лабидан чақиб олган. Бунга жавобан қизча судралиб юрувчини қаттиқ тишлаган, оқибатда илон ўлган, деб ёзмоқда «Daily Mail».
Қизчага биринчи ёрдамни кўрсатилиб, маҳаллий шифохонага етказилган. У бир сутка шифокорлар назоратида бўлди. Хавф ортда қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter