Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ: «Аварияда ҳалок бўлган мактаб раҳбарларини Фарғона ҳокими чақиртирмаган»

ИИВ: «Аварияда ҳалок бўлган мактаб раҳбарларини Фарғона ҳокими чақиртирмаган»

Ички ишлар вазирлиги «Фарғона ҳокими тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди» сарлавҳали материал юзасидан расмий муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган материал юзасидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида, 2019 йил 29 сентябрь куни соат 20.45ларда Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 25-сонли мактабнинг директор ўринбосари М.Д. «Нексия» русумли автомашинасини Қўқон шаҳри томон бошқариб кетаётиб, йўлни ўртасига ўрнатилган бетон тўсиқ устига чиқиб кетганлиги ва йўлни ёритувчи темир столбага урилиши натижасида автомашинага ўрнатилган газ балонидан ёнғин содир бўлганлиги аниқланган.

Ёнғин натижасида автомашина ҳайдовчиси ҳамда олди ўриндиқда бўлган йўловчи Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 26-сонли мактабнинг директор ўринбосари У.Ш.лар воқеа жойида ҳалок бўлган. Орқа ўриндиқда бўлган йўловчилар Данғара тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38-сонли мактабнинг директор ўринбосари Т.Л. ва Данғара тумани Халқ таълими бўлими қоровули М.Б.лар тан жароҳати олган ҳамда уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жойлаштирилган.

«Ижтимоий тармоқда тарқалган маълумотларда Халқ таълими бўлими ходимлари вилоят Ҳокимиятига кечки селектор йиғилишига чақиртирилганлиги кўрсатилган, бироқ ўрганишлар жараёнида шу куни, яъни 29 сентябрда Фарғона вилояти Ҳокимлигида йиғилиш ёки селектор ўтказилиши белгиланмаганлиги, шунингдек йўл-транспорт ҳодисасига учраган ҳайдовчи ва йўловчилар ўзларининг шахсий юмушлари билан Данғара туманидан Қўқон шаҳрига кетишаётганлиги аниқланган»,-дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг