ИИББ «кўча»га алоқадор яна бир шахсни ушлади
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан «Долзарб қирқ кунлик» доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.
Шулар жумласидан, 1985 й.т. Бузруков Бузрук Акмалович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик).
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабр куни ҳам ИИББ бир гуруҳ «кўча болалари» ушланганини эълон қилганди. Унда аввал Фарғонада «Бахти Ташкентский»га яқин жиноий алоқаси бўлган Д.Х.Х. ушлангани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter