Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИББ бедарак йўқолган уч кишини қидирмоқда

ИИББ бедарак йўқолган уч кишини қидирмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ.

Тошкент шаҳар ИИББ уч киши қидирувга берилганини эълон қилди. Қуйида уларнинг маълумотлари келтирилган. 

1. Салимова Сурайё Миркаримовна, 1986 йилда туғилган, 2021 йилнинг ноябрь ойида Учтепа тумани 24-даҳасида жойлашган уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 160-165 см, кўзи ва сочлари қора, юзининг чап тарафида ҳоли бор.
Кийимлари: пушти рангли свитер, оқ шим, қора кроссовка.

2. Абдуваитов Дилшод Абдуғани ўғли, 1995 йилда туғилган, жорий йилнинг 23 январь куни, Мирзо Улуғбек тумани, Равнақ кўчасида жойлашган уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 180-185 см, ўртача гавдали, сочлари қора.
Кийимлари: яшил куртка, жинси шим, кўк рангли кроссовка.

3. Назарбекова Екатерина Джуносовна, 1984 йилда туғилган, жорий йилнинг 11 апрель куни Миробод тумани, Қўйлиқ-3 мавзесида жойлашган уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 175-180 см, гавдали, калта қора сочли, кўзлари кўк.
Кийимлари: кўк свитер, қора шим ва қора рангли оёқ кийими (тапочка).

«Ҳурматли фуқаролар! Агар Сизда юқоридаги шахслар тўғрисида маълумот бўлса, энг яқин ички ишлар бўлимига ёки 102 рақами орқали хабар беришингизни сўраймиз», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг