Ичида ўзбекистонликлар бўлган микроавтобус Россияда аварияга учради. Қурбонлар сони кўп
11 январь, пайшанбага ўтар кечаси Нижнеломовский туманида содир бўлган ЙТҲда саккиз киши ҳалок бўлди.
Қайт этилишича, микроавтобус қаршисидан келаётган Volvo юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Барча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар микроавтобусда кетаётган эди.
Нижнеломовский туманлараро прокурори Андрей Ярош маълум қилишича, микроавтобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
ЙТҲ оқибатида саккиз киши, жумладан микроавтобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган, бир йўловчи оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter