Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳукумат биноси қатъий карантинга олинган: Вазирлар Маҳкамаси ходимида вирус аниқлангани айтилмоқда

Ҳукумат биноси қатъий карантинга олинган: Вазирлар Маҳкамаси ходимида вирус аниқлангани айтилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги департамент мудирларидан бирида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда  «Platforma.uz» канали  хабар бермоқда.

Айни пайтда ҳукумат биноси қатъий карантинга олинган.

Бош вазир Абдулла Арипов бугун Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюриб, 2-Халқаро Мақом фестивалига тайёргарлик жараёни билан танишган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5638 (+77) нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 июнь куни аҳоли орасида тарқалган ҳолатлар хусусида маълумот бериб ўтганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг