Ҳиндистонда 26 нафар бола йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда мактаб автобуси ҳалокати туфайли 26 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар берди.
Фожиа мамлакат шимолидаги Химачел-Прадеш штатида содир бўлган, автобус 30 метрлик чуқурга ағанаб тушган.
«India Today» нашрининг аниқлик киритишича, ҳалокат вақтида автобусда қирққа яқин бола бўлгани айтилмоқда. Ҳозир воқеа жойида қутқарувлар ишламоқда, ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter