Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарорат кескин совийди, ёмғир қорга айланади  — «Ўзгидромет»

Ҳарорат кескин совийди, ёмғир қорга айланади  — «Ўзгидромет»

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзгидромет» мамлакатимиз бўйича 30 ноябрдан 3 декабргача об-ҳаво прогнозини тақдим этди.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 2°совуқ-3°илиқ, 1-3 декабрда кечаси 5-10°совуқ, кундузи 0-5°совуқ; Устюртда 30 ноябрда кечаси 3-8°совуқ, кундузи 0-5°совуқ, 1-3 декабрда кечаси 8-13°совуқ, кундузи 2-7°совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 2-7°илиқ, кундузи 5-10°илиқ, 1 декабрда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2-3 декабрь кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5°илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 30 ноябрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 2° совуқ-3°илиқ, 1-3 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5°совуқ бўлади.

Тошкeнт, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси ва кундузи 5-10° илиқ, 1 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2-3 декабрь кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5°илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 3-8°илиқ, кундузи 8-13°илиқ, 1 декабрда кечаси 3-8°илиқ, кундузи 5-10°илиқ, 2-3 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 3-8°илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 1 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 2-3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси 2-7°илиқ, кундузи 6-11°илиқ, 1 декабрда кечаси 0-5°илиқ, кундузи 2-7°илиқ, 2 декабрда кечаси 2° совуқ-3°илиқ, кундузи 0-5°илиқ, 3 декабрда кечаси 0-5°совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 30 ноябрь — 2 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 30 ноябрь — 1 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 3 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30 ноябрда кечаси ва кундузи 0-5° илиқ, 1-3 декабрда кечаси 7-12°совуқгча, кундузи 0-5°совуқгача пасаяди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг