Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий прокуратура корхона мансабдорларига жиноий иш очди

Ҳарбий прокуратура корхона мансабдорларига жиноий иш очди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига «Harbiy Savdo-Chirchiq» ДУК мансабдорларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва пул маблағларини ўзлаштириш, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини бузаётгани ҳақида фуқаролардан келиб тушган мурожаат асосида мазкур корхонада ўрганиш ўтказилган.

Ушбу корхона моддий жавобгар шахслари томонидан меҳнат муносабатлари, давлат харидлари тартибини белгиловчи ҳамда бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши натижасида корхона фаолиятида жами 15,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.

Ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 329-330 моддаларига асосан қонуний қарор қабул қилиш учун 2022 йил 24 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 2022 йил 12 март куни «Harbiy Savdo-Chirchiq» ДУК моддий жавобгар шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 моддаси 2 қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг