Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғузорда вазият жиддий: бошқа болалар ҳам иситмалай бошлади

Ғузорда вазият жиддий: бошқа болалар ҳам иситмалай бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида 4 ёшли бола номаълум (ташхис қўйилмаган) касалликдан 20 июнь куни вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Шу оилада яшовчи 6 ёшли қизалоқ ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилгани, аммо унга мутахассислар ташхис қўя олмагани ҳақида қайд этилганди. Афсуски, қизалоқни ҳам асраб қолиш имкони бўлмагани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги воқеага муносабат билдириб, ҳолатни ўрганиш ва вазиятга аниқлик киритиш мақсадида ССВ томонидан малакали профессор-шифокорлардан иборат маxсус тиббий бригада зудлик билан Ғузор туманига юборилгани қайд этилганди.

Аммо ушбу оилага яқин инсоннинг қайд этишича, касаллик қайд этилган ва икки мурғак болани йўқотган хонадонга махсус бригада бормаган.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Нуриддин Эгамовнинг «Дарё»га айтишича, 6 ёшли қизалоқ ва 4 ёшли боланинг қандай касалликдан вафот этгани шифокорларга маълум.

«Интернетда уларнинг номаълум касалликдан вафот этгани ҳақида хабар бериляпти. Бу нотўғри. Болаларнинг қайси касалликдан вафот этгани шифокорларга маълум. Бироқ, қонунчиликка кўра касаллик ташхиси жамоатчиликка ошкор қилинмаяпти», дейди у.

Ҳозиргина келган хабарларга кўра, мусибат тушган хонадонда бошқа болаларда ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлган ва иситмалаш кузатилмоқда.

«Болаларга кимдир ёрдам берадими? Бу юртда фидойи, ўз ишини билган дўхтирлар бор бўлса, ухлаб қолган вазирлигимизда юраги тириклар бор бўлса, уларни ҳам болалари бўлса, илтимос шу болаларнинг саломатлигига эътибор қаратинг. Агар бу болаларга ҳам нимадир бўлса, демак  тизим мен ўйлаганданда бадтар экан», деб ёзади ушбу хонадон яқинларидан бири.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг