Гурланда пичоқбозлик содир бўлди
Хоразм вилояти Гурлан туманнинг Деҳқонобод маҳалласида яшовчи икки қўшни ўртасида келиб чиққан низонинг пичоқбозлик билан якунланди. Қўшнилар – 1972 йилда туғилган Ф.А ва 1963 йилда туғилган М.А лар ўзаро ер талашиб, жанжаллашиб қолади. Натижада...
- Ф.А ўзидан ўн ёш катта қўшнисининг биқинига пичоқ санчиши оқибатида қаттиқ жароҳатланиб, шифохонага ётқизилади. Беморнинг аҳволи оғир, кўп қон йўқотган, лекин аҳволи яхшиланишига умид катта, - дейди Гурлан туман тиббиёт бирлашмаси масъулларидан бири.
Хоразм вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълумотига кўра, айни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter