«ГАИ» ва ҳайдовчи ўртасидаги аёвсиз тортишув видеосига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқда ЙПХ инспектори ва фуқаро ўртасида тортишув акс этган видеолавҳа тарқалди.
ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳолат жорий йилнинг 4 май куни содир бўлган.
ЙПХ инспектори О.Ортиқов М-39 автомобиль йўлининг «Омонқўтон» ЙПХ масканида ҳизмат олиб бораётган вақт, «Lada Vesta» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузганлиги учун тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини тақдим қилиши сўралганида, ҳайдовчи ЙПХ инспекторига ҳужжатларни тақдим қилмаган.
Ходим ва ҳайдовчи ўртасидаги тўлиқ мулоқот инспекторнинг «Body camera»сида қайд этилган.
ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги мулоқот юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви тайинланган, дея якунланади хабар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter