Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ: Тошкентда юз берган кимёвий авария бартараф этилди

ФВВ: Тошкентда юз берган кимёвий авария бартараф этилди

 Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрида юз берган кимёвий авария тафсилотлари ҳақида маълумот берди.

Жорий йилнинг 27 август куни соат 21:45 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерига Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги «Чуқурсой» кўчасида жойлашган «Универсал логистик сервис» МЧЖ темир йўл станциясида контейнер ичида темир идишлардаги «Гидросулфат натрия» тутаётганлиги ва ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Ушбу кимёвий модда станцияга шу йил 20 август куни келиб тушган ва сақланиб келинган.

 Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Вазият бўйича хабар топилганидан сўнг, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар ва Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари экипажлари биргаликда зудлик билан воқеа жойига этиб боришди ва 28 август куни соат 04:20 гача контейнер ичидаги ҳар бири 54 килограммга тенг бўлган 384 та темир идиш ташқарига олиб чиқилди.

Олиб чиқилган идишларнинг 109 таси бутунлиги бузилганлиги сабабли воқеа жойида зарарсизлантирилди.

Ҳудуд тегишли махсус ўлчов асбоб-анжомлари билан ўрганилди ва ҳавонинг концентрацияси ҳамда радиацион фон меъёрида эканлиги аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг