ФВВ сел-сув тошқинидан огоҳлантирди
Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 25-28 июл кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида глятсиал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
«Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз», дейилади ФВВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter