Фото: Олой бозори яқинидаги «хавфли вазият»
Пойтахтимиздаги Олой бозорининг шундоққина ёнбошидаги ушбу дарахт олдидан жимгина ўтиб кета олмадик.
Қуриб қолганига анча бўлган дарахт негадир тегишли кишилар эътиборидан четда қолган.
Афсуски, у жойлашган тор кўча жуда серқатнов, дақиқа сайин машина қатнаб туради, инсонлар ўтади. Агар тегишли чора кўрилмаса... Хуллас давомини ўзингиз тахмин қилсангиз керак.
Айрим ҳудудларда ўнлаб тирик ва серсоя дарахтлар кесилаётганда, бунисининг эътибордан четга қолганига ажабланмай илож йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter