Филиппинда Таал вулқони фаоллашди (видео)
Филиппиннинг Лусон оролида жойлашган Таал вулқони бугун, 26 март куни фаоллашди.
Мамлакат сейсмология ва вулқоншунослик институти маълумотига кўра, вулқондан отилаётган кул устуни баландлиги 3 километргача етган.
Институт вулқонга яқин манзилда яшовчиларни хавфсиз ҳудудларга кетишга чақирди. Вулқон фаоллашуви сабабли хавфсизлик даражаси иккинчидан учинчигача оширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter