Фарзандлари учун 32 миллион алимент тўлашдан бош тортган ота 15 суткага қамалди
Бухорода икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўлашдан бош тортган ота 15 сутка қамоқ жазосини олди.
Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят Мажбурий ижро бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Ихтиёр Олимов хабар берди.
Таъкидланишича, Бухоро шаҳрилик фуқаро А.Б. 2014 йилдан буён икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўламай келган. Оилавий келишмовчилик сабаб эрининг уйидан чиқиб кетган фуқаро О.Ш. алимент ундируви бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига мурожаат қилган. Суд буйруғини таъминлаш учун бюронинг шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, қарздор А.Б. алимент тўловидан бўйин товлаб келган. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди қарорига кўра, жавобгарга нисбатан Жиноят Кодексининг 474-моддаси қўлланилиб, 15 суткага қамалган.
«Салкам 32 миллион сўм қарзини амалга оширишдан бўйин товлаган ота қамалди. Бироқ, амент тўловидан қочиб ёки ундан бўйин товлаб юргани боис, 15 сутка қамоқ жазосини олгани – бу унинг алимент қарздорлигини тўламайди, дегани эмас. Фуқаро қамоқ жазосини ўтаб чиққач, қарздорликни ҳам тўлашга мажбур»,— деди Ихтиёр Олимов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter