Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ишчини тупроқ босиб қолди. ФВВ баёноти

Фарғонада ишчини тупроқ босиб қолди. ФВВ баёноти

Фото: ФВВ.

16 май куни соат 11:50 да Фарғона вилояти ФВБ навбатчилик қисмига Ёзёвон тумани «Юқори Сойбўйи» маҳалласида бир кишининг устига тупроқ кўчиб тушгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Вазирлик хабарида ёзилишича, бу ҳолат хандақ қазишда хавфсизлик қоидаларининг қўпол равишда бузиш натижасида содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан Фарғона вилояти ФВБ қутқарув отрядлари етиб келган.

Кўчиб тушган тупроқ бир неча дақиқаларда олиб ташланди. Қайд этиш жоизки, қутқарувчиларга воқеага гувоҳ бўлган шахслар ҳам ёрдам кўрсатишган.

Маълум бўлишича, жабрланувчи субпудратчи ташкилот ходими бўлиб, хандақ қазиш вақтида хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган. У тан жароҳатлари олган бўлсада, шифокорларнинг фикрига кўра, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг