Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эшак гўшти сотган фуқаро жазога тортилди

Эшак гўшти сотган фуқаро жазога тортилди

Фото: «Nasafnews»

Кейинги пайтларда истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг бозор расталарига чиқиб кетишининг олди олингани ҳақидаги хабарлар тез-тез такрорланаётган бўлса-да, бу каби жирканч ишдан тап тортмайдиганлар яна шу жиноятга қайта ва қайта қўл уришаётгани хавотирли ҳолат.

Ҳеч бир жиноят жазосиз қолмаслиги аниқ. Судда аҳолига сотадиган эшак гўштини ўзи истеъмол қилмаслигини тан олган Қарши шаҳар Арабхона маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ж. яшаб турган хонадонидан сўйиб сотишга тайёрлаб қўйилган бўғизланган эшак гўштлари ва ажратилган терилари, лаҳм гўшт маҳсулотлари ва оғилхонада боғланган 20 дан ортиқ тирик эшакларни яширишга улгура олмади.

Куни кеча эса мазкур жиноят юзасидан айбдорга суд ҳукми ўқилди. Қарши шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида айбланувчи Х.Ж. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 186-моддаси 1-қисми билан айбланиб, иш ҳақининг 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг