Дрон ёрдамида «Макаров» тўппончаси чегарадан ўтказилди. Уни сотиб олганлар ушланди (видео)
Тошкент шаҳрида яшовчи икки фуқаро Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинида дрон ёрдамида Қозоғизистондан контрабанда йўли билан юборилган ўқотар қуролларни сотиб олган вақтларида қўлга олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» репортажида хабар берилди.
Улар ушбу қуролни Қозоғизистон фуқаросидан 4 минг АҚШ долларига сотиб олган.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги «Макаров» тўппончаси эканлиги ва ўқдонида 6 дона ўқ бўлган.
Ушланганларнинг бири аввал ҳам судланган. 2012 йилда 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш), 2019 йилда 169-моддаси (Ўғрилик) билан айбли деб топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter