Довонда автомобиллар ҳаракати тикланди
Аввалроқ Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида қалин қор ёғганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёпилган йўл яна очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги боис автомобиллар ҳаракати учун қисқа муддатга ёпилган йўл 6 февраль куни соат 11:53 да қайта очилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter