Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Диплом можароси»: уч ҳудудда тезкор тадбир ўтказилди

«Диплом можароси»: уч ҳудудда тезкор тадбир ўтказилди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Л.Д. фуқаро М.Т.ни қўшни Қирғизистон Республикасидаги тиббиёт институтининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатлар тайёрлаб бериш орқали Андижон давлат тиббиёт институтининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ давлат педагогика университети кафедра ўқитувчиси А.Ў. фуқаро Ш.К.ни танишлари ёрдамида ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.А. фуқаро С.Ж.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қоракўл «Абу Али ибн Сино» техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Ф.А. томонидан 800 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг