Дам олишга чиққан аёл нохуш ҳолатга тушди (фото)
Кеча, 14-июл куни соат 12:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани «Оқтош» МФЙ ҳудуди «Қорақия» тоғидаги шаршара яқинида дам олиш учун борган 64 ёшли аёл ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олганлиги ва шу сабабли юра олмаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига этиб борган.
Қутқарувчилар томонидан аёл хавфсиз жойга олиб туширилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Айни вақтда аёлнинг умумий аҳволи яхши.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter