Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизнинг «Cobalt»даги сайри жуда қимматга тушди

Қизнинг «Cobalt»даги сайри жуда қимматга тушди

Асака туманида яшовчи 19 ёшли қиз ярим тунда танишининг «Cobalt» автомашинасини рухсатсиз миниб кетди ва бу унга жуда қимматга тушди.

Қайд этилишича, ҳодиса 2022 йил 11 июль куни соат 00-30 ларда содир бўлган.

Асака туманида яшовчи 19 ёшли Н.Д. (аёл), ўзига олдиндан таниш бўлган 22 ёшли А.И.ни (эркак) бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинасида Асака тумани Арғин МФЙ Жанон-2 кўчасига бирга боради.

Ҳайдовчи А.И. автомашинадан танишлари билан гаплашиш мақсадида тушиб кетганидан ва автомашинани двигателини ўчирмай, калитини ўзида қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, автомашинанинг руль бошқарувига ўтиради.

Сўнги А.И.нинг рухсатисиз автомашинасини олиб қочиб, Асака-Шаҳрихон транспорт қатнов йўлининг Шаҳрихон йўналиши бўйлаб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот учун, бу турдаги жиноят учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ҳозирда юқоридаги шахс нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги аниқланмоқда.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг