Тезкор! Чиноздаги нефтбаза ёнмоқда
Айни дақиқаларда Тошкент вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари ёниб кетган цистернада келиб чиққан ёнғинни бартараф этмоқдалар.
Бир неча дақиқа олдин Чиноз туманидаги «Пахта Нефтбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.
«Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади. Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган», дейилади тезкор хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter