Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чимёнда баланд чўққига чиқиб, тушолмай қолганлар қутқарилди

Чимёнда баланд чўққига чиқиб, тушолмай қолганлар қутқарилди

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 17:10да Тошкент вилояти Чимён ёнғин-қутқарув отрядига келиб тушган хабарга кўра, Бўстонлиқ тумани Чимён дам олиш ҳудудида уч нафар фуқаро сайр қилиш учун тоғнинг баланд чўққисига чиқиб, пастга туша олмаётганликларини маълум қилган ва ёрдам сўраганлар.

Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилган етиб бориб, фуқароларни денгиз сатҳидан 2200 метр бўлган баландликдан соғ-саломат олиб тушишга муваффақ бўлдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг