Чилонзор туманида автобус уриб юборган аёл ҳодиса жойида вафот этди
Бугун, 19 январь куни тахминан соат 09.15 ларда Чилонзор тумани Байналминал кўчасида («Чарх Камолон» маҳалласи рўпарасида) 36 ёшли Адил Х. «Midibus SAZ/NP-37» (давлат рақами 01 V 829 VA) русумли микроавтобусни бошқариб кетаётганида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 57 ёшли Мастура Т.ни уриб юборган.
Натижада тан жароҳатлари олган пиёда ҳодиса жойида вафот этган.
ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter