Чақалоғини калтаклаган аёлга нисбатан жиноий иш очилди
Аёл чақалоғини калтаклагани видеоси муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби Жахонгир Сагдуллаев мазкур воқеа 14 июнь куни Пайариқ туманида содир бўлганини маълум қилди.
«Туманнинг «Бошқўрғон» МФЙда истиқомат қилиб келаётган (1988 й.т.) аёл 2020 йилда туғилган, вояга етмаган фарзандини даволатиш учун шифохонага олиб борган. У ерда стресс ва асабий ҳолатда фарзандига нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этганлиги аниқланди», — дейди ИИБ матбуот котиби.
Қўшимча қилинишича, аёл руҳий соғлом ва ҳозирги кунда ўзининг турмуш ўртоғи билан яшаб келмоқда.
Ҳолат бўйича ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми (вояга етмаган шахсга нисбатан қийнаш ҳаракатларини содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Унга 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter