Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода газ шохобчалари мансабдорларининг «миси» чиқди

Бухорода газ шохобчалари мансабдорларининг «миси» чиқди

Фото: Xabar.uz

«Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти филиали ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти ўрганилган.

Ҳуқуқ-тартибот органи вакилининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, ўрганув давомида бир нечта газ қуйиш шоҳобчалари мансабдорлари томонидан мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлашда ҳолатлари содир этилгани аниқланган.

Билдирилишича, Бухоро шаҳридаги «Sadbarg» хусусий корхонасига қарашли «Sadbarg-1» ва «Sadbarg-3» автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ўрганиш ишлари ўтказилган.

Ўрганиш давомида, «Sadbarg» хусусий корхонасига қарашли «Sadbarg-3» АГТКШда  «Avtopilot PRO» электрон газ ҳисоблагичга ўрнатилган бир марталик тамғани боғловчи симлар узилгани ҳамда ўлчов тармоғида ўрнатилган торайтирувчи қурилмаларнинг максимал газ ўлчаш чегараси шохобчада ўрнатилган компрессор қурилмасидан кам экани аниқланган. Далолатнома расмийлаштирилган.

Худди шундай, корхонага қарашли «Sadbarg-1» АГТКШ саноат тармоғида ўрнатилган торайтирувчи қурилмаларнинг максимал газ ўлчаш чегараси шоҳобчада ўрнатилган компрессор қурилмасидан паст эканлиги фош этилган.

Ҳолатни тўла ойдинлаштириш учун ҳужжатлар Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази Навоий вилояти бўлимига тақдим қилинган. Ушбу марказ хулосасига кўра, «Sadbarg» хусусий корхонаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 22-сонли қарори, 2-иловаси билан тасдиқланган «Табиий газдан фойдаланиш қоидалари»нинг 125-банди «в» ва «Д» кичик хатбошисида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир қилингани аниқланган.  Унга кўра, «Ҳудудгаз Бухоро»газ таъминоти филиали манфаатларига («Sadbarg-1» бўйича 276 миллион сўм ва «Sadbarg-3» бўйича 332,8 миллион сўм) жами 608,8 миллион сўм зарар етказилган.

«Тўпланган ҳужжатларга кўра, «Sadbarg» хусусий корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдордаги табиий газни ўғирлашда ифодаланган жиноят аломатлари мавжуд. Мазкур ҳолат юзасидан «Sadbarg» хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»,-дейди ҳуқуқ-тартибот органи вакили.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг