Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода бинонинг қулаши инсонлар ўлимига сабаб бўлди

Бухорода бинонинг қулаши инсонлар ўлимига сабаб бўлди

Фото: facebook.com/Bukharainfo

Бухородаги икки қаватли бинонинг бир қисми қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Nuz.uz».

Воқеа 2 август куни эски тахта заводи ўрнидаги бозорда содир бўлган. Ўша куниёқ ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан фотолар жойланганди. Бу бино ёнига қўйилган машиналарнинг мажақланиб ётган суратлари эди. Ҳодиса гувоҳларининг айтишича, уй қулаган вақтда машиналарнинг ичида одамлар бўлган.

Фото: facebook.com/Bukharainfo

Бухоро шаҳар ИИБнинг маълум қилишича, хусусий қурилиш ташкилоти томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари икки қаватли кўшни бинонинг қулашига сабаб бўлган.

«Ҳалокатдан икки кун аввал қурувчилар чуқурлиги 2,5 метр, ўлчами 17 метрга 15 метр бўлган котлован қазишни тугатишган эди. Айнан шу бинонинг қулашига сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Улар бино олдида тўхтаб турган «Matiz» ва «Tico» автомобилларининг ичида бўлган», – деди Бухоро шаҳар ИИБ тергов бўлими бошлиғи Рустам Ашуров.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг