Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун яна ёмғир ёғиши кутиляпти

Бугун яна ёмғир ёғиши кутиляпти

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечга томон Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 34-39 даража бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 35-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тогъли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-29 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг