Бозорлар атрофидаги валютафурушлар қўлга олинмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўзатов туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Манғит деҳқон бозори» МЧЖ олдида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.дан 2 800 АҚШ долларини 35,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 200 АҚШ доллари, 6 400 Россия рубли ҳамда 369 млн сўм пуллари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳри, «Ўрта Хўжа соат» МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган К.Ҳ. фуқаро А.А.га жами 3 500 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Ғ. фуқаролар А.Д. ва У.Ш.га жами 3 150 АҚШ долларини 40 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter