Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бозорга тушган ўғри воқеа жойида қўлга олинди

Бозорга тушган ўғри воқеа жойида қўлга олинди

Қўқон шаҳридаги «Ёйма бозор» ҳудудида фуқаро Н. Ҳ.нинг сумкасидан номаълум эркак «Samsung Galaxy J6» брендидаги қиймати 1 600 000 сўм бўлган уяли телефонни ўғирлайди.

Жабрланувчи бу ҳақда бозорда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилади.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари гумондорни таъқиб қилиб, воқеа жойида қўлга олишди.

Дастлабки суриштирув натижасида мазкур шахс Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган 32 ёшли С. А. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг