Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Тиллабоев

Халқ учун ишла, ўзингга қайтмаса, фарзандингга қайтади!

«Болаларни қийнаяпсизлар!» – Фарғонада қуёш тиғида имтиҳон олинди

«Болаларни қийнаяпсизлар!» – Фарғонада қуёш тиғида имтиҳон олинди

Бугун Президент мактабларига имтиҳон бошланди. Карантин сабаб очиқ майдонда дейилди ва масалан Фарғона вилояти Фарғона ва Марғилон шаҳар стадионларида ўтказилмоқда.

Мени кечирасизлару, очиқ майдонда дегани, оп-очччиқ стадионда эмас, боғларда ҳам бўлаверади дегани!

Шу кунларда 5-6 даража юқори бўлмоқда, имтиҳон 8-00 да дейилган, ана мана деб 8-10 да берилди, у-бу бўлиб имтиҳондан чиққунча 9-30 бўлди, имтиҳонга 7-30 ларда стадионга ўтиргизиб қўйилди болалар, энди ўйланг, 2 соат сизни шу иссиққа ўтиргизиб қўйишса нима бўлади, расмдаги кишининг кўйлагини сув бўлиб кетганини кўрдингизми?

У киши салқинда жон сақлаб туриб шунчалик! Ёки қуйидаги расмда шароит йўқлигидан (йўқ бўладиям-да, болаларга йўқ-ку, ота-оналар билан нима ишимиз бор, денг) битта дарахт соясида талашиб жипс турган кишиларни кўряпсизми, катталар чидолмаяпмиз-ку!?

Навбатдаги расмда соат 9 ларда олинган суратда ҳарорат 35 даражани кўрсатяпти, тасаввур қилаверинг энди 30-35 даража иссиқда мияси суйилиб бориям чиқиб кетади. Узоқдан кузатиб турибмиз, болалар ўзини ташлаб юборай деворяпти, чеккага олиб кетилиб тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Битта мактабга кириш учун, 24 та бола олувчи ўринга минглаб болалар шунчалик иссиқда қийналяпти, тўғри, бу энг яхши мактаб, орзуси барчани, лекин барибир булар 10-11 ёшли болалар-ку?!

Яхшироқ ташкил қилинса бўлмасмиди?

Бўларди!!!

Ўша имтиҳон ўтган стадионни йўлини шундоқ бу томонида ал-Фарғоний боғи бор, мана кейинги суратларни кўринг.

Фарғона вилояти хокимлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги биргалашиб мана шу салқин боғни тайёрласа бўлар эдику?! Атрофига икки қатор лента, 10-15 та кўп ички ишлар ходими кетади холос, ҳар ҳолда бутун вилоят болалари иссиқда куйиб, пишиб тест ечмасди, бир кунлик имтиҳонни деб бирон касал бўлиб қолишдан сақланарди.

Ана Тошкентда Ботаника боғи салқинларида ташкиллабсизларку. Нега пойтахт болаларини салқинга, вилоят болаларини иссиққа қўйишларига индамадиларинг? Ёки вилоят болалари иссиқда кўп юриб ўрганган дедими биров?

Ўртоқлар!

Шу болалар ҳаммамизни болаларимиз, навниҳоллар. Қани тиббиёт олимларимиз, гапиринглар, шу иссиқнинг бола соғлигига зиёни йўқми? Йўқ, зиён қилмайди, денглар, биз рози.

Ҳали 3 кун эрталаб 8 да ва кеч соат 19 да ҳам имтиҳонлар бўлади. 19-00 даги имтиҳонга 17-30 дан бошлаб келади болалар, унда ҳам 40 градусдан кам бўлмайди, болалар имтиҳонга киргунча ўзи тамом бўлади...

Айтганча, битта нарсага лолман, болаларни имтиҳонга киритиб юборишда ота-онаю болалар орасида ярим см жой йўқ, тиқилинч, имтиҳонга киргач 2 метр ижтимоий масофа сақлаб қўйилгани маъноси нима экан?

Бундай ташкиллаштиришларини кутмагандим. Агентлик ва вилоят ҳокимликларидан болалар соғлиги керак бўлса, зудлик билан ушбу имтиҳонларни салқин жойга, боғларга кўчиришларини ота-оналар ва ўқитувчилар номидан талаб қиламиз!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг