Бир гуруҳ йигитлар аёл кишини «самосуд» қилишди (видео)
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ёш йигитлар 35 ёшлар чамасидаги аёлни «самосуд» қилаётганига оид лавҳа тарқади. Тасвирдан англашилича, аёл киракашларни лицензиялашни назорат қилувчи ташкилотга «тутиб бериш» билан шуғулланган.
Йигитлар аёлни дўппослар экан, уни уят сўзлар билан ҳақорат ҳам қилишади. Курткаси билан юзини яшириб тўсган бир йигит эса аёлнинг сочидан тортиб, уриб йиқитганча қорнига мушт туширади.
Гапириш лаҳжасига кўра, воқеа Хоразм вилоятида содир бўлгани англаш мушкул эмас. Аёлни 20 000 сўм пул эвазига «чақиб» юргани учун ҳақорат қиларкан, йигитлардан бири шеригига «Юр-ей, Хонқа кетдик», дейди.
Воқелик Хоразмда юз бергани эҳтимоли юқори бўлса, у айнан қачон содир этилгани мавҳум барибир. Чамаси, «самосуд» эрта баҳорда бўлиб ўтган, ҳар ҳолда, «иштирокчилар»нинг эгнидаги қалинроқ кийимлар шунга далолат қилади.
Тасвирлар эса тармоқда икки кун бурун пайдо бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter