«Билайн» компаниясининг чиройли рақами нархи қанча?
Тошкент вилояти Қибрай туманида 2017 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида яшовчи Ж.И. фирибгарлик йўли билан, фуқаро А.Ш.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, жиноятга қўл урди.
Ўз манбаларимизнинг хабарига кўра, у «Билайн» компаниясидан +9989х-92х-хх-хх рақамли сим-картани олиб бераман, деб алдаб, 2.000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар қайтариб бермаган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими олиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter