Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бешта астероид бир вақтнинг ўзида Ерга яқинлашмоқда

Бешта астероид бир вақтнинг ўзида Ерга яқинлашмоқда

NASA реактив ҳаракат лабораторияси олимлари бешта астероид Ерга қараб учаётганини маълум қилди. Улардан бирининг ҳажми иккита футбол майдонига тенг.

Жорий йилнинг 1 январида олимлар 2024 АА деб номланган янги астероидни топдилар, унинг ўлчами 11 метр бўлиб, 2 январь оқшомида Ерга 610 минг км масофада яқинлашиши керак эди.

Шунингдек, ушбу жисм билан бирга ўтган йили кашф этилган каттароқ астероид сайёрамизга 1 730 000 км масофада яқинлашади. 2023 YR деб номланган астероид 37 метрни ташкил қилади.

3 январь куни 5 йил аввал кашф этилган 2019 КК5 деб номланган, диаметри 94 метр, осмонўпар бино баландлигидаги астероид 4 070 000 км масофадан учиб ўтади.

6 январь куни жорий йилнинг 1 январида топилган 2024 АС номли астероид 2 миллион 310 минг км масофада Ер томон учади. Унинг ўлчамини йўловчи лайнерининг узунлиги билан солиштириш мумкин - 26 метр.

Ерга қараб учаётган яна бир астероид 22 йил олдин кашф этилган. 2002 AY1 деб номланган астероид 8 январь куни сайёрамизга 5 800 000 км масофага яқинлашади, унинг катталиги ҳайратланарли – 219 метр. Яъни, бу тош ҳажми бўйича 2 та футбол майдонига тенг келади.

Ер учун потенциал хавфли бўлган астероидлар сайёрамизга 7,5 миллион км дан яқинроқ келадиган ва ҳажми 150 метрдан катта бўлган космик жинслар ҳисобланади. Таққослаш учун, Ердан Ойгача бўлган ўртача масофа 385 минг км.

NASA олимларининг фикрича, бу астероидларнинг ҳеч бири Ерга тушмаслиги керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг