Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бекободдаги қурилишда ишчи ўпирилиш остида қолди

Бекободдаги қурилишда ишчи ўпирилиш остида қолди

Фото: ФВВ

Куни кеча Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Далварзин маҳалласи ҳудудида янги барпо этилаётган қурилиш объектида юзага келган вазият оқибатида бир нафар фуқаронинг ҳаёти хавф остида қолди.

ФВВнинг хабарига кўра, воқеа ушбу қурилиш объектининг оқава сувлари учун ҳандақ қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда содир бўлган. Аниқланишича, мазкур хандақни қазиш ишлари ер сатҳидан 4 метр чуқурликка етганда, тупроқ қатлами ўпирилиб, фуқаро М.М. устига тушиб кетади. Айни ҳодисага гувоҳ бўлган қурувчилар Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига қўнғироқ қилиб, содир бўлган вазият ҳақида хабар берган.

Фото: ФВВ

Зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчилар фуқарони чуқурликдан олиб чиқиб, тиббий ёрдам хизматига топширишган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг