Бахмал тумани бош архитектори ўз жонига қасд қилган — прокуратура
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Бахмал тумани ҳудудида яшовчи фуқаро, тажрибали архитектор ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, Бахмал туман қурилиш бўлими бошлиғи, бош архитектор Ш.Б.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан 2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза текшируви тайинланган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан тегишли идораларга хизмат текширувлари тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter