Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкоматлардан 345,5 млн. сўм ўмарган банк мутахассисига жиноят иши қўзғатилди

Банкоматлардан 345,5 млн. сўм ўмарган банк мутахассисига жиноят иши қўзғатилди

Фото:«Xabar.uz»

АТ «Халқ банки» туман Жалақудуқ филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда якунидада банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Айтилишича, банкнинг бош мутахассиси З.И. 2020 йилнинг декабрь ва жорий йилнинг январь ойида туман деҳқон бозорида ўрнатилган банкоматлардан жами 345,5 млн сўм нақд пулни олишга эришиб, шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.

Ҳолат департамент ходимлари томонидан аниқланиши ҳамоно жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг