Аёлнинг видеоларини тарқатиш билан таҳдид қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Қизилтепа тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Қ.Р. «Д.» исмли аёлнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 8 млн сўм талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter