Қозоғистонда автобус ёнди. Ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин
Бугун, 18 январь куни Қозоғистонда «Икарус» русумли йўловчи автобуси ёниб кетди ва оқибатда камида 52 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВнинг фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Оқтўба вилояти Иргиз тумани ҳудудида Самара - Чимкент трассасида рўй берган. Автобус тўсатдан йўлда ёна бошлаган. Салонда 55 йўловчи ва 2 ҳайдовчи бўлган. 52 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда йўловчиларнинг фуқаролиги аниқланмоқда, дейилади вазирлик хабарида. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра эса, ҳалок бўлганларнинг барчаси ўзбекистонликлар бўлиши мумкин.
Биз ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги билан боғландик. Уларнинг хабар беришича, ҳозирда вазият ўрганилмоқда, тез орада расмий маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter