Руминияда автобус тўнкарилиб кетди, 17 бола жароҳатланди
Руминияда беларусларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 17 бола жароҳатланди. Бу ҳақда «РИА Новости» Беларус ташқи ишлар вазири матбуот котиби Анатолий Глаз берган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
«ЙТҲ кеча Сучава (Руминия) шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 43 нафар бола, шунингдек, кузатувчилар ва ҳайдовчилар бўлган. Болалар Болгарияга дам олиш учун кетаётган эди. ЙТҲдан кейин 19 нафар фуқаро ва 17 болага тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолганлар шикастланмаган», — деган Анатолий Глаз.
Жабрланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Беларусь ОАВ маълумотларига, кўра ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Уловда жами 50 киши бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter